Ассалому алайкум! Азиз устозлар, Довуд алайҳиссалом ва у кишига нозил бўлган китоб ҳақида маълумот берсангизлар. Ҳозирги кунда у кишининг динига эътиқод қиладиганлар борми?
Ва алайкум ассалом! Довуд алайҳиссалом Аллоҳнинг Бани Исроилга юборган пайғамбарларидан бири бўлиб, у зот пайғамбарлик ва подшоҳлик жамланган ҳамда илоҳий Китоб берилган ягона шахс ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло у кишига Забур(Псалтирь)ни нозил қилган. Довуд алайҳиссалом ҳақларида тўлиқ маълумотни "Ҳадис ва ҳаёт" китобининг 20-жузида ўқишингиз мумкин. Ҳозир у зотнинг динига эътиқод қиладиганлар йўқ. Валлоҳу аълам!