Ассалому алайкум! Шу кунларда бир вазият юз берди. Бир ховлида ишлаётган эдик. Бир вақт мани строй материал учун дўконга чиқаришди. Сўнг шеригим қайтимни бир қисмини ўзинга ол деди. Нега десам у сани бориб келишингни пулини бермайди деди. Сўнг иш берувчига бўлган ишни айттим, сўнг қайтимни хисобига хам ишладик. Агар айтмаганимда пулим халол бўлармиди? Яна бир савол, иш жараёнида турли хил материалларни қўшниларникидан олдик, аммо билишимча кўшниларни хавари йўқ. Ўзим жавобини бераман деганди иш берувчи, саволим шуки 2 холатни хисобга олсак топган пулим халолми?
– Ва алайкум ассалом! Боришдан олдин хизмат ҳаққи олишингизни айтиб, келишиб, кейин боринг.
2). Гуноҳга ёрдам бериш ҳам гуноҳ. Валлоҳу аълам!