Ассалому алайкум! Махалламизга шиша тола интернет келяпти. Хар бир уланган хонадон 1-ойга 100000сўм тўлайди, фойдаланиш чексиз, чеклови йўқ. Уланган хонадонга алохида парол береркан. Қўшнимга паролни айтсам пул тўламасдан маникидан фойдаланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аслида пулини тўлаганингиздан кейин, у сизнинг мулкингизга айланади. Сиз унда хоҳлаганча тасарруф қилишингиз жоиз бўлади. Интернет хизмати кўрсатадиган ширкат шартномада бу каби ҳолатларни белгилаб, чеклов қўймаган бўлиши керак. Валлоҳу аълам!