Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Ёшлик пайтимда "йигит ва қизнинг аҳд паймони туфайли уларнинг ортасига никоҳ тушиб қолади" деган гапни ўқиган эдим. Ва шунга ишониб севган қизим билан кўришишимизни зинодан ҳолис қилиш учун унга осмон, юлдузлар, жой ва бази нарсалар гувоҳ деб никоҳимга олдим деганман. У ҳам розиман деган. Ва бизлар буни нокоҳлигига ишонганмиз. Орадан вақт ўтиб жуда қаттиқ фитна туфайли 3 талоқсан деганман(орада ҳатто совчилик ҳам бўлмаган эди). Аммо севги кучлилик қилиб ажрашиб кета олмадик. Анча бу ҳолатга жавоб қидириб "никоҳинглар ҳақиқий бўлмаган инсонлардан гувоҳлар бўлмаган, никоҳни камида 3 кишига элон қилиш тўғрисида ҳадис бор. Талоқ ҳам ҳақиқий эмас. Бу илмсизликни келгусига тасири йўқ" деган жавобни олдик. Ва бу нарсани унутдик. Иншааллоҳ яқин орада шу қизга уйланишни ният қилдим. Бу воқеага шариатнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Талоқ қилаётган вақтда “Сенга уйлансам ҳам талоқсан” деган каби сўзларни айтганмисиз ёки йўқ? Ораларингда никоҳ бўлмагани аниқ. Валлоҳу аълам!