Ассалому алайкум! Биз дўстларимиз билан пулни ўртага ташлаб қурбонлик қилмоқчи эдик, шу жоизми? Агар хар биттамиз биттадан қурбонлик олайлик десак пулимиз етмайди.
– Ва алайкум ассалом! Қурбонлик зиммасига вожиб бўлган ҳар бир киши томонидан алоҳида қилинади, қора мол ёки туя сўйишда 7 кишигача шерик бўлиш жоиз. Агар ҳар бирингизга қурбонлик вожиб бўлган нисобга эга бўлмасангиз сизларга қурбонлик қилиш вожиб эмас. Валлоҳу аълам!