Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар сажда вақтида 3 маротаба «Субҳана роббиял аъла»дан сўнг Аллоҳ таолодан бирон бир нарса илтижо қилиб сўраса бўладими? Ҳар қандай вақтда сўрашлик мумкунлигини ҳам биламиз, лекин сажда вақтида Аллоҳ таолога энг яқин вақт бўлади деб эшитганмиз.
Ва алайкум ассалом! Нафл саждасини қилиб, хоҳлаган нарсангизни сўрайверинг. Саждада сўраш учун албатта намознинг саждаси бўлиши шарт эмас. Валлоҳу аълам!