Ассалому алайкум! Мен такси хайдовчисиман. Бир инсон такси заказ қилди ва мен у билан йўл давомида гаплашиб кетдим у менга иш таклиф қилди хар куни чақираман ва бизни айтган жойларимизга олиб юрасан пулини бераман деди. Ундан нима иш килишини сўраганимда пастель бельё сотаман орзон олиб устига бир неча баробар қўйиб деди. У қилаётган иши харом, исломга зид деб ўйлайман. Постель бельёлар ўзимизни Ўзбекистонники, лекин Туркияники деб этикетка ёпиштириб нархларни ёлғондан ёпиштириб сотар экан. Мен уларга хайдовчи таксист бўлиб юрганим учун уларга шерик бўлиб қоламанми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ёлғонига ёрдам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!