Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстларини қарзини узиб қўйиш

17:00 / 13.07.2021 | Laziz Saidov | 1085

Ассалому алайкум! Бир нечта биродарларимни магазинлардан қарзлари бор. Шу қарзини уларга билдирмай тўлаб қўйсам бўладими? Бунга қандай ажрлар бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қарздорларга ёрдам сифатида бой-бадавлат мўмин-мусулмонлар уларнинг қарзини узиб қўйсалар, катта савоб оладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бу ишни қилганлар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: لَزِمَ رَجُلٌ غَرِيمًا لَهُ بِعَشَرَةِ دَنَانِيرَ، فَقَالَ: وَاللهِ لَا أُفَارِقُكَ حَتَّى تَقْضِيَنِي أَوْ تَأْتِيَنِي بِحَمِيلٍ. فَتَحَمَّلَ بِهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَأَتَاهُ بِقَدْرِ مَا وَعَدَهُ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مِنْ أَيْنَ أَصَبْتَ هَذَا الذَّهَبَ؟» قَالَ: مِنْ مَعْدِنٍ، قَالَ: «لَا حَاجَةَ لَنَا فِيهَا، وَلَيْسَ فِيهَا خَيْرٌ»، فَقَضَاهَا عَنْهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам ўзидан ўн динор қарздор одамга эргашиб: «Аллоҳга қасамки, қарзингни узмагунингча ёки бир кафил келтирмагунингча сендан ажрамайман», деди. Бас, ўша(динор)ларга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кафил бўлдилар. Сўнг у ваъда қилган миқдорида олиб келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу тиллани қаердан олдинг?» дедилар.
«Кондан», деди.
«Бизнинг унда ҳожатимиз йўқ. Унинг яхшилиги йўқ», дедилар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари унинг қарзини узиб қўйдилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ وَلَا يُسْلِمُهُ، مَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً فَرَّجَ اللهُ عَنْهُ بِهَا كُرْبَةً مِنْ كُرَبِ يَوْمِ الْقِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди.
Ким биродарининг ҳожатида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатида бўлади.
Ким бир мусулмонни ғамдан фориғ қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунининг ғамларидан бирини фориғ қилади.
Ким мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини беркитади», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat