Ассалому алайкум! Биз курсдошларимиз билан бирга кваритрада яшаймиз. Эрталаб бамдод намозига турганмизида уларни уйғотсак туришлари қийин ва кўп ҳолларда туришмайди. Биз айтсак ҳўп дейдида ухлаб қолаверади. Биз кейин ўзимиз ўқиб кейин ухласак уларни ўқимаганлари учун биз ҳам гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келганини қилганингиздан кейин ҳам турмаса гуноҳкор бўлмайсизлар. Валлоҳу аълам!