Ассалому алайкум! Хотиним билан жанжаллашиб қолдим. Ҳаёлимда асабийлашиб талоқ тушунчалари роса айланди. Талоқ сўзини миямдан чиқаролмадим. Кўчага чиқиб кетдим. Телеграмдан уйга кетаман деган хотинимдан хабар келди. Кетсанг қайтиб келма деб ёзиб юбордим. Келсам кетибди. Орадан бир кун ўтди. Кетсанг қайтиб келма деган сўзни қандай мақсадда айтгандим эслай олмаяпман. Нима қилишни билмаяпман. Аёлимни олиб келсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Айтган сиз билмасангиз биз ҳам аниғини билмаймиз. Бизни билганимиз бу сўзни талоқ ниятида айтган бўлсангиз талоқ тушади. Валлоҳу аълам!