Ассалому алайкум! Мен ишлаётган компанияда бунус берилди. Бунус олмасимдан аввал, олсам болалар уйига хайрия қиламан деб ният қиганидим. Хўжайним болалар уйидан кўра кишлоқда етими бор, қийналган оилаларга қилинг деяптилар. Мен болалар уйи деб айтиб қўйгандимку, етим есир қишлоқдегилага қисам ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Болалар уйига деб назр қилган бўлсангиз ўша ерга беринг, етиб боришини назорат қилинг. Назр қилмаган бўлсангиз муҳтожроғига беринг. Валлоҳу аълам!