Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис

08:30 / 13.07.2021 | Habibullo | 1990

Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадис ҳақида эшитиб қолдим. У ҳадисда "одам қанча кўп гуноҳ қилса, шунча унинг ҳусни хунуклашиб боради" деб ёзилган экан. Ушбу ҳадис саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айни шу сўзлар билан ҳадис келмаган. Аммо қуйидагидек гап бор:

«Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан деб ёзилиб қолади», дегани етганини айтди».

Банда бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига бир дона қора доғ тушади. Яна бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига яна битта қора доғ тушади. Аста-секин ёлғоннинг сонига қараб қалбидаги қора доғлар ҳам кўпайиб бораверади. Сўнгра қалбни бир қатор қора доғ босиб бўлгандан кейин, биринчи қатламнинг устидан доғ босиш бошланади. Оқибатда доғлар қаватлари кўпаяди ва мазкур қалбнинг эгаси катта гуноҳ қилса ҳам, бурнига пашша қўнганчалик таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

 Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, жумладан, ёлғон гапираверса, қалбни моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган ҳолга келиб қолиши шубҳасиз. Бу эса мўмин банда учун чексиз мусибатдир. (“Ёлғон” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat