Ассалому алайкум! Ижтимоий тармокларда ризқнинг торайиш сабаблари хакида шундай ривоят айланяпти. Бу ривоятда келтирилган саблар тугрими? Бир киши Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳунинг олдиларига келиб ризқининг тор эканлигидан шикоят қилди. Али разияллоҳу анҳу: эҳтимол сен тўмтоқ қалам билан ёзарсан?-дедилар. У: Йўқ, деди. Али: эҳтимол синиқ тароқ билан соч тарарсан?-дедилар. У: йўқ, деди. Али: эҳтимол ўзингдан ёши катта одамнинг олдига тушиб юрарсан?- дедилар. У:йўқ, деди. Али: эҳтимол бомдод намозидан кейин кун чиқмасдан ухларсан?-дедилар. У:йўқ, деди. Али: эҳтимол ота-онангни ҳақига дуо қилмай қўйгандирсан?-дедилар. У: ҳа, деди. Шунда Али разияллоҳу анҳу: уларни эслаб тургин. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман: "Ота-онага дуо қилишни тарк этиш ризқни кесади" деганлар, дедилар. Ҳар намоздан кейин икки дақиқани ота-онангизга дуо қилишдан қизғанманг.
– Ва алайкум ассалом! Бундай ривоят топилмади. Валлоҳу аълам!