Ассалому алайкум! Ибодатни бошлаганимга чамаси 2 йил бўлди. Лекин диний билимларим унчалик кучли эмас. Дин тарихи, сахобалар тарихи ва яна бошқа диний китоблар ўқимоқчиман, лекин қайси китобни ўқишни ёки қайсидан бошлашни билмаяпман. Бошламоқчи бўлганлар учун қанақа китобларни тавсия қиласизлар, қайси китобларни ўқисак манфаатлироқ бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизни саломат қилсин, Ўзининг ибодатида собитқадам қилсин. Сиз Устозимиз роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" китобларини бошидан ўқишни бошланг. Унда ақийда ҳам фиқҳ ҳам ҳадис ҳам сийрат ҳам тарих ҳам Қуръон ҳам тафсири ҳам барчаси бор. Валлоҳу аълам!