Ассалому алайкум! Аллоҳни изни иродаси билан 5 махал намоз ўқийман, лекин олдинлари илмсизлигимдан азон айтгандан кейин дуосини ўқимас эканман. Яқинда билиб қолдим ўқиш кераклигини, шунга олдин ўқиган намозларим қазо бўладими ёки азон ва дуосини айтиш ихтиёрийми?
– Ва алайкум ассалом! У дуони ўқиш азон эшитган одамга суннат амал. Уни билмсизлик туфайли тарк қилиш намозга зарар бермайди, билиб ёдлаб олган бўлсангиз азондан сўнг айтиб ажрига сазовор бўлинг. Аввалги ўқиганларингиз қазо бўлмайди. Валлоҳу аълам!