Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узилган тана аъзосини нима қилиш керак

12:46 / 18.11.2023 | Sardor | 634

Ассалому алайкум! Яқинда бир қариндошимизни қўлини иш жойида эхтиётсизлиги сабабли лентага кириб тирсагига яқин жойигача узилиб кетди. Қўлни узилган қисмини ўзини бобосини қабрини бир чеккасига ковлаб қўйиб келишибди. Айтишларича узилган қўлини олиб қўйиб ўлганда бирга кўмиш керак эмиш бўлмаса ўша қўл эгасиниям қабрга чақирармиш. Аслида шу бўлган воқеа хам Аллоҳимни синовику инсон қанча яшашини фақат у белгилайди бунга шубҳам йўқ. Фақат ростдан ҳам шу қўлни олиб қўйиб эгаси дунёдан ўтганда бирга кўмиш керакмиди. Аслида бу саволим сўрашга арзирли савол эмас. Лекин қариндошларимизни оиласи шу гапни эшитиб нотўғри иш қилибмиз деб хуноб бўлишябди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! узилган қўлини олиб қўйиб ўлганда бирга кўмиш керак эмиш бўлмаса ўша қўл эгасиниям қабрга чақирармиш” деган гап динимизда йўқ. Тўғри қилишибди. Қабристонга ҳайвонлар қазиб олмайдиган даражада чуқур қилиб кўмиб қўйилса кифоя. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat