Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзи бор одам қурбонлик қилиши

12:02 / 16.07.2021 | Umida | 1994

Ассалому алайкум! Банкдан кредит олганман кўп йилга. Ҳозирда қурбонлик қилишга имконим бор, қурбонлик қилсам бўладими? Баъзилар қарзи бўлса, олдин қарзини тўлаш керак дейишяпти. Банкдан олган қарзимни биратўла ёпишга қурбим етмайди, лекин орттирган пулим бор ва унга қурбонлик қилсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезроқ кредитни ёпинг. Сиз буни олганингиз учун ҳар куни қанчалик гуноҳкор бўлаётганингизни тасаввур ҳам қилолмайсиз. Шунинг учун банкнинг кредитини имкон даражасида тез ёпишингиз керак. Бунинг учун кундалик эҳтиёжингиздан ташқари ҳамма маблағ ва имкониятингизни кредитни ёпишга қаратинг. Сизнинг ҳолатингизда қурбонлик қилишингиз мумкин эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat