Ассалому алайкум! Устозлар, биринчи турмуш ўртоғим вафот қилганди, маҳрини беришга улгурмагандим. Нима қилишим керак?
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон вафот топганда шариат ундан мерос оладиган кишиларни ҳам белгилаб қўйган. Сизнинг ҳолатингизда аёлингизнинг маҳрини ўртага ташлайсиз, агар аёлингизни ота-оналари тирик бўлишса ўша маҳрдан улушларини беришингиз шарт. Бунинг учун аёлингиз вафот топганда аёлингизнинг ота-онаси, фарзандларидан кимлар бўлганини ёзсангиз, кимлар олишга ҳақдорлигини ажратиб берамиз. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=6903.0 http://savollar.islom.uz/smf/index.php/topic,30965.0.html