Ассалому алайкум! Сизларнинг каналингизни иложи борича доим кузатиб бораман ва ихлосим ишончимга шубха йўқ, сизларни бир саволга жавоб берганизди ўқигандим "намозда 3 та ноўрин харакат намозди бузмайди" деб жавоб берган эдизлар, лекин кеча жума намозга, жума тезисга намозди хар қандай харакат бирор жойини қашалаш бузади хатто сабабли бўлсаям майли деб айтмади имом, мени қизиқтирган нарса шуки хар жума керак бўлган масала имомлага диний идорадан келади. Базида силани берган жавоблариз билан имомла айтган гапи тўғри келмайди. Ихтилоф қилишдан қўрқаман, хатто имомгаям шу саволни бермай тўғри силага беряпман.
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
Кўп амал қилиш: икки қўлга муҳтож бўладиган ёки намозхон кўп ҳисоблайдиган, ёхуд назар солувчи «Буни қилаётган одам намоз ўқимаяпти», деб гумон қиладиган иш кўп амалдир.
Намознинг амалларидан бўлмаган ва намозни тузатиш учун бўлмаган кўп амал намозни бузади. Одатда икки қўл билан қилинадиган салла ўраш, кўйлак кийиш, изор, шалвор кийиш, камон отиш каби амалларни бир қўл билан қилинса ҳам намоз бузилади.
«Мухтасар»нинг муаллифи бу ердан бошқа жойларда, шунингдек, бошқа уламоларимиз «намозни бузувчи» деб айтган бошқа амаллар ҳам бор. Валлоҳу аълам!