Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шерикчилик

00:02 / 22.07.2021 | Sardor | 948

Ассалому алайкум! Домла биз савдода 4 киши шерикмиз. Фойда 4 кишига тенг бўлинади. Лекин кимни зарурати бўлса ўша пул олиб минус қилаверади. Шу 4 кишидан энг ёши катта одамда умумий пул туради. 4 та шерикни хар хил пули бор мисол учун 1 тасида 10000 $ биттасида 6000$ битасида 3000$ яна биттасида 40000$ сабаби 3 киши ўз зарурати учун ортадиги пулдан улушидан олиб минус қилаверган умумий пулдан 3 кишини шунчадан пули қолган. 4-киши эса пулига тегмаган йиғилиб 40000$ бўлган лекин эхтиёжи бор, олгиси келади, лекин 3 та шерикдан хижолат қилиб сўрай олмайди. Улар хам пул минус қилиб олишганида бир оғиз сизниям харажатлариз бўлса олинг дейишмайди. Шунда агар 4-киши хижолат бўлиб сўрай олмаса улушидан олишга шериклар ўзи олиб сен хам ол пулдан дейишмаса адолатсизликмасми? Хаққини талаб қилай деса хижолат қилса? Шу масалада ёши катта шерик айтиши пул олишётганда сени хам заруратинг борми деб сўраши керак эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу шерикчилик ишида қандай шартлар асосида сармоя тикилганини биз билмаймиз. Лекин фойда бўлиш вақтида аслида ҳаражатларни чиқариб, соф фойдани тўрт кишига тенг бўлиш керак. Ҳамма ўзи фойдасини олиб, истаганича сарфлаши керак. Зарурат бўлса, бўлмаса фойдани чиқариб эгасига бериш керак. Бошқа шериклар ҳам зарурат бўлса ҳам ўзи ҳаққида ортиғини олмаслик керак. Сизларнинг ҳолатингиз тўғри эмас, келажакда тушунмовчилик ва низога олиб бориши мумкин. Ҳозирги ҳолатда адолатдан эмас. Шунинг учун хижолат бўлмасдан, ихтилоф чиқмасдан бу ҳолатни ислоҳ қилиш керак. Бу шерикчиликка ҳам тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat