Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан бошқасидан қўрқмоқ

00:00 / 12.09.2012 | eski savollar | 2521
Ассалому алайкум Мухтарам шайх хазратлари. бир ақидавий масъалага аниқлик киритиб беришингизни сўраб савол йўлламоқдамиз.Шайх Юсуф Қорзовий ўзининг “Иймон ва хаёт” китоби 238-чи сахифасида шундай ёзади:“Ким агар Аллоҳдан бошқасида қўрқса бас у мушрикдир ва Аллоҳдан бошқасини хавф ва тоатга аҳл (деб хисоб) қилгувчидир. Бу (этиқод) тавхид билан бирлашмас.” сўзма-сўз таржима қилинди.Бу ибораларида Шайх Қорзовий хавфни умумий келтирган. Қайдлаган эмас.Мухтарам устоз мен бундан бир неча йил муқаддам “Тафсири ҳилол”да хам худди шу мазмундаги иборага кўзим тушганди. Адашмасам охирги бешлик жузларда эди. Минг афсуски хозир аниқ манзили ёдимда эмас.Савол шуки. Аллоҳдан бошқасидан қўрқмоқ умуман ширк хисобланадими? Ёки буни тафсили борми?Агар хавф умуий ширк бўлса бу этиқод Аҳли суннат вал-жамоъат ақидавий мазҳабидан хисобланадими?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу мавзудаги қўрқиш савоб ва гуноҳ, охират ҳисоб китоби каби нарсаларда бўлади. Дунё ишлари учун, шахсий маънолардаги оддий гаплар эмас. Мисол учун бирор нарсани ўғри олиб кетмасин дея ташвишланишга ўхшаш.

Топ рейтинг www.uz Openstat