Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳалол гўшт ҳақида

11:05 / 09.05.2015 | xadji_lee | 2531

Ассаламу алайкум! Чет элда юрувчи мусулмонлар кўп ҳолда номусулмон ўлкаларда ишлашади. Шунинг учун уларда гўшт маҳсулотлари ҳақида саволлар туғулади. Бир акамиз суриштирган эканлар, агар гўшти ҳалол ҳайвонлар исломга мувофиқ, ҳалол тарзда сўйилса, уларнинг гўшти сувда чўкмас экан. Бу ҳақида китобларимизда бирор маълумот борми? Ёки гўштни ҳалол ёки ҳаромлигини уй шароитларида аниқлашнинг иложи борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бизда гўштининг сувда чўкиш ёки чўкмаслиги ҳақида маълумот йўқ. Лекин шариатда шундай қоидалар бор:

Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсани шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича ҳаромлигича қолади. Масалан: гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оққувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исми зикр қилишлик топилмагани учун ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилганлиги собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади.
Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади.
Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat