Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Беҳос гунох

20:01 / 22.07.2021 | Xojiakbar | 1498

Ассалому алайкум! Мен ўзимни қондирмасликка Аллоҳга вада бергандим ва бу ишни қилмаётгандим тавба ҳам қилиб юргандим. Аммо бугун ювиниш учун кирганимда беҳосдан ўз аъзойимни 3-4 бор ушлаганимдан сўнг кутилмаганда уруғ чиқиб кетди. Аммо мен умуман бу ишни кутмагандим, ҳаёлимда ҳам аёллар ёки бошқа нарсаларни ўйлаганим йўқ эди, сўнг афсусланган ҳолда тахорат олиб ювиниб чиқиб тавба намози ўқидим. Мени гуноҳ иш қилдимми гарчи беҳос бўлса ҳам ва мен тавба қилсам гуноҳим кечирилиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан қўрқинг, ўзига тавба қилинг. Қайтиб бу иш ва унга сабаб бўладиган нарсаларга яқинлашманг. Қасам ичган бўлсангиз каффоратини тўланг. Мутахассис шифокорлар бу нарсага муккасидан кетган одамларнинг қуввати пасайиб, уйланганида аёлига ярамай қолиб, натижада аёллари эрларига хиёнат қилишга сабаб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Бу эса оилаларнинг бузилишига олиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat