Агар сизга беҳуда савол бераётган бўлсам минг бор узр. Аммо мен бир кўзи ожиз инсоннинг илтимосига кўра, бир нарса сўрамоқчиман. У кишини айтишича, сизнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” номли китобингизни мр3 дисклари сотувда экан. Биз вилоятда яшаймиз. Бизларда у дисклардан йўқ. Агар малол келмаса Тошкентни қайси дўконларида сотилаяпти? Бориб олиб келиб берсам, деган эдим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ушбу сайтда ҳамма дўконларнинг қаердалиги доимо ёзилган ҳолда туради. Ҳаммага якка, якка манзил айтиб бериш менинг вазифам бўлмаса керак.