Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизда мададкор бўлсин. Сизлардан биз кўп нарса билиб ўрганвомиз. Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин. Хўжайним иш боаҳлаш учун бирор кишидан қарз олиб масалан дўкон оламан ёки тижорат бошлайман деб ва шу қарзга олган пулни 1йилдан кен шунча қўшиб бераман десалар. Масалан: қарзга1000$олиб ва 1йилдан кейин 1500$қилиб қайтараман десалар рибо бўлиб қолмайдими. Вахтингизни олган бўлсам узр сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Қуръон ва ҳадисларда ҳаром дейилган рибонинг суратларидан бири айни шу бўлади. Валлоҳу аълам!