Ассалому алайкум! Мен банкда касса бўлимида ишлайман. Вазифам пулларни санаб олиш ва топшириш, омонатларни ва уларни фоизларини фуқороларга тарқатаман ва валюталарни алмаштириш кассасида хам ишлайман. Ушбу ишларни бажариб, иш хақи олиб яшашимнинг шариат хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Фоизларни тарқатишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!