Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васваса

17:24 / 23.07.2021 | Ilhom usmanov | 2252

Ассалому алайкум! Менда Аллоҳга ва динга нисбатан жуда ёмон ҳаёллар келади. Жудаям қийналиб кетаман, ҳатто ваҳимага тушиб руҳий заиф инсонга айланиб қолдим. Бу шайтонни васвасаси эканини билсам ҳам чиқиб кета олмаяпман. Бир яхши психолог топиб ишласа ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динни яхши биладиган психолог бўлса, топиб ишласангиз бўлади. Бу хаёлларнинг келишига асосий сабаб, сиз ўз Роббингиз Аллоҳни яхши танимаганингиз ва динингиз Исломни яхши билмаганингиздан. Агар сиз Аллоҳни яхши танисангиз ва динни яхши билсангиз уларни севишдан бошқа имконингиз қолмайди. Шунинг учун динни ўрганишга ҳаракат қилинг, ишончли китобларни ўқинг. Аллоҳ қалбингизга Ўзининг муҳаббатини солсин! Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat