Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларнинг масжид зиёрати

09:16 / 17.09.2016 | Oybek | 2730

Ассалому алайкум! Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин. Бугун Ҳайит муносабати билан оилавий «Минор» масжидини зиёратига борган эдик, мени таажублантирган бир ҳолат бўйича аниқлик киритиб олмоқчи эдим. «Минор» масжиднинг намоз ўқиладиган қисмига-ичкарисига фақат эркаклар кириши мумкин, аммо аёллар эшиккача келишиб, ичкарига кирмасдан томоша қилишлари мумкин экан ва ҳатто кичкина тўсиқ ҳам қўйиб қўйилган. Масжид ходимларига мурожаат қилганимизда шариатимизда аёлларнинг масжидга киришига рухсат йўқ дейишди. Саволим: Аёл ва қизларимиз Рамазон ва Қурбон Ҳайитларида жамоат намози ўқилмаётган пайтда масжиднинг ич қисмларига кириб зиёрат қилишлари мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳайз, нифос ва жанобатдан пок бўлсалар масжидга киришларининг зарари йўқ. Жамоатга қатнашишларининг макруҳлиги алоҳида масала. Масжид мутасаддилари аёлларни қай бири пок ёки қай бири нопоклигини суриштириб ўтиришдан ҳижолат бўлган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat