Ассалому алайкум! Менинг 68 ёшли бувим бор. Яқинда (систит) касаллигидан даволандилар ва намоз ибодатларини бошладилар. Лекин 3 кундан сўнг касаллиги яна хуриж қила бошлади ва яна қайтадан даволанябдилар. Чунки бир кунда ўртача 4-5 маҳал таҳорат қилдилар. Шу сабабли бувим бундан буёғига кўп таҳорат қилмай тайяммум қилсалар бўладими? Касалликларни хуруж қилганда жуда оғриқ билан ўтябди.
– Ва алайкум ассалом! Ҳожат чиқарганида авратларини, нажосат бўлмаса ювишлари шарт эмас. Эрталаб бамдодга таҳорат олиб маҳси кийиб олсалар, қолган таҳоратларида иссиқ сувдан фойдаланиб маҳсига масҳ тортиб олаверадилар. Агар сув ишлатишлари касалларининг зиёда бўлиши ёки тузалишларининг кечикишига сабаб бўлса, таяммум қилсалар бўлади. Аллоҳ Ўзи шифои комил берсин! Валлоҳу аълам!