Ассалому алайкум! Менда мазий ўзим билмаган ҳолатда келиб туради масалан кичик ҳожатдан сўнг доим қоғоз билан авратимни ураб олиб бир соат ёки ундан бироз кам вақт мабойнида юраман сўнг мустаҳаб қилиб таҳорат олиб сўнг намоз ўқийман ва ҳар намозда таҳоратим бузулганлигидан шубҳаланиб янгиттан таҳорат оламан аммо базида шунақа ҳолатлар бўладики мустаҳаб қилганимда ҳам таҳорат олганимда ҳам намоз ўқиганимда ҳам ҳеч нарсани сезмайман аммо вақти келиб ич киймимни текширганимда гуруч донидан кичикроқ ҳолатда мазийнинг қуруган доғини кўраман ўшандай ҳолатда мени жуда шубҳа босади, шундай ҳолатда нима қилсам бўлади, ўқиган намозларимни қайта ўқишим керакми агар жавоблариз ҳа бўлса айнан қайсини ўқишим керак ёки барча намозларимни қайта ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат шу даражада бўлса, ҳар намоздан аввал ич кийимингизни текширинг, мазий чиққан бўлса қайта таҳорат олинг сўнг намоз ўқинг. Бу каби шубҳа сабабли аввалги намозларингизни қазо қилишингиз шарт эмас. Бундан буёғига хушёр бўлинг. Валлоҳу аълам!