Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имомнинг гаплари тўғрими?

11:15 / 29.11.2013 | Olim2712 | 2904
Ҳазрат бир одам таҳоратдан кейин аъзоларини "туалетная бумага"да артаётганини масжид имоми кўриб қолди ва бунга артинмаслик керак бу нарсалар енг ифлос ва нажас нарсалардан қилинишини айтди. Бу тўғрими? Мен ҳам ҳўл оёқим ва қўлларимни шу қоғозга артардим. У имом яна ҳозирги вақтдаги замонавий пайпоқларга масх тортса бўлади бунга сиз рухсат берганингизни айтди. Мен у имомга ҳадис ва ҳаётнинг 4-жузи "поклик" китобининг 244-ҳадиснинг шарҳида (179-бет) ёзилган бу каби замонавий пайпоқларга масх тортиб болмаслигини кўрсатсам у киши бу китоб Шайхнинг охирги фатволаридан олдин чиққан дедилар. Ҳазрат бу имомнинг гаплари тўғрими? Ташаккур!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Мазкур қоғозни ишлатиш жоиз. “Ҳадис ва

Ҳаёт”нинг 4-жузи "Поклик" китобининг 244-ҳадиснинг шарҳида (179-бeт) ёзилган замонавий пайпоқларга  масх тортиб бўлмаслиги тўғри ва ҳозир ҳам кучида турибди. Ўтган йили, туркиялик мусулмон савдогарларнинг талабига биноан олмонияда шариат талабларига жавоб берадиган “жавроб” – махсус оёқ кийими ишлаб чиқилди. У шариатда масҳ тортишга қўйилган барча талабларга жавоб беради. Унга масҳ тортиш жоиз. Ҳозир уни бозорда сотилмоқда. Бу ҳақида батафсил маълумотларни ўтган йили, суратлари билан ушбу сайтда эълон қилинган. Топиб ўқинг. 

Топ рейтинг www.uz Openstat