Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оиламиздаги ҳолат

20:16 / 06.08.2021 | Abdurahmon | 1280

Ассалому алайкум! Манда бир ихтилофли масала юзага келди. Уйланганман 5 йил бўмади. 1 та фарзандим бор Алхамдилиллах. Уйимда келишмовчилик сабабидан аёлим билан уршиб қолдим. Буни кетидан қайнонам билан онам хам тортишиб қолишди. Ва буни кетидан она аёлимни ёқтирмасликларини ва бошидан бизани тўйимизга қарши бўлганликларини эслатиб ўтдила. Онам буни олдин хам эткан эдила манга. Ман олдин диндан етарлича илмим бўлмаганлиги сабабли онамни бир аммалаб кўндириб уйланган эдим. Хозир бўлса икиланиб бошим қотиб қолди нима қилишга. Онамни розилиги учун аёлимни жавобини берими ёки билмадим. Аёлим ёмон аёлмас, содда, ишонувчан, уришқоқ хам эмас, яхши аёл. Сиздан илтимос ёрдам берин. Нима қилай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳдан қўрқинг, аёлингиз сизга бир буюм эмаски ёқмай қолса бозорга обориб бошқа ранг ёки бошқа размерига алмаштириб келаверадиган. Сиз онага ҳам итоат қилинг оилани ҳам сақлаб қолинг. Бу борада онангизга итоат қилишингиз шартмас. Ўзингиз аёлингизни яхши деб айтиб турибсиз. Агар онангизни гапига кириб шу ишни қилсангиз, зулм қилган бўлиб, гуноҳкор бўласиз. Аллоҳдан сўраб, яхшиликка ҳаракат қилинг. Бу каби ҳолатлар ҳар қандай оилада юз беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat