Ассалому алайкум! 1. Кўп қаватли уйлар олдида ва йўл четларида эгасиз ўзи ўсиб ётган ўтлардан рухсатсиз олиб уй хайвонларига масалан тошбақага берса бўладими? 2. Тоғларга борганда тоғлардаги очиқ жойларда эгасиз ўсиб ётган ёввойи мевалар, масалан ёввойи олма ва шиповниклардан рухсатсиз олиб фойдаланса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ер кимнинг мулки бўлса ўшанинг рухсатини олиш шарт. Валлоҳу аълам!