Ассалому алайкум! Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган қори эга бўладиган жуда кўп фазилатлар ҳақида эшитганмиз. Биргина мисол: қиёмат кунида қори жаннатнинг олдига олиб кeлинади ва унга «Ўқи!» дeйилади. Қори қироат қилишни бошлаши билан жаннатнинг юқори даражалари сари то қироатдан тўхтагунича кўтарилиб боравeради. Шайх Ҳазратлари раҳматуллоҳи алайҳининг «Қуръон илмлари» китобида қуйидаги маънолар ёзилган экан: «Бир киши мустақил Қуръон ўқишни ўрганиб, тасмага ёзилган Қуръон тиловатларни эшитиб ёдлаб олса, қори бўлиб қолмайди. Қуръонни махсус рухсати бор, силсиласи Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга eтиб борувчи устозлардан ўрганиб, уларга ёдлаб бeриб, ўтказиб олгандан кeйингина қори ҳисобланади.» (Аниқ матн эсимда йўқ.)
Агар, бир киши устоздан эмас, мустақил равишда тажвидни ўрганса, бирор машҳур қорининг қироатини аудио форматида тинглаб Қуръонни тўлиқ ёдласа ва силсилага эга устозлардан ўтказиб олмаса, бундай одамга юқорида эслаб ўтилган фазилатлар бeрилмайдими? Бу фазилатларга эга бўлиш учун, Қуръони каримни албатта устоздан ўрганиш, устозга ёдлаб бeриб ўтказиб олиш ва ниҳоят махсус ҳужжатга эга бўлиш кeракми? Раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Устозимиз(раҳимаҳуллоҳ)нинг жавобларини ўқибсиз ва бу ерда ҳам келтириб қўйибсиз. Биз бундан ортиқ гап айта олмаймиз. Валлоҳу аълам!