Ассалому алайкум муҳтарам шайх ҳазратлари, фарз ва суннат намозларини якка ўзим ўқиганимда ўзим ёд олган оятларни ҳар ракатда, масалан «Ал-қориа»дан «муавазатайн»гача 10-12 та сурани кетма-кет ўқисам бўладими? Сабаби узун сураларни, ҳозирча, афсуски билмайман, лекин битта кичик сура билан намозим тезда тугатиб қўяман, шунга кўпроқ ўқишни истардим. Саволим бир ракатда бир нечта сураларни кетма-кет ўқисам бўладими, албатта ўзим ўқиганда?