Ассалому алайкум! Яқинда ижтимоий тармоқда бир нарса ўқиб қолдим шу жавобга тушунмаганим учун сиздан сўраябман Хозирги аксар хижоб ўраётган аёллар ота онаси айтгани учун ўраган 2 Мода учун ўраган 3 Эрга тегиш учун ўраган 4 Хунук эканлигини билинтирмаслиг учун ўраган 5 Одамларни гапи учун ўраган 6 Урф одат эканлиги учун ўраган 7 Совуқдан сақланиш учун ўраган 8 Ўзи ҳам билмайди нимага ўраганлигини. Бу тепадаги 8 турлик ҳижоб ўраганлар булар хижоб ўраган деб айтилмайди. Балки хижобни Восита қилган ёки риё қилган аёллардан хисобланади. Хижобни фақатгина Аллоҳни буйруғи менга фарз деб ўралсагина хақиқий хижоб ўраганларни хукмига киради. Валлоҳу аълам. ✍Мустафо Хафизаҳуллоҳ. Шу гап тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Шунчалик ўраниб авратларини беркитиб турганига шукур қилиб турайлик. Эътиборни ўзимизни ҳолимизга қаратайлик. Номаълум аёлларни муҳокамасини қўйиб турайлик, ҳали ўзимиз сўроқ-саволдан қандай ўтишимиз номаълум. Қолаверса шу аёлларимизга онамиз, опамиз, сингил ёки аёлимизга илм олишга шароит қилиб бериб илмга тарғиб қилсак қайси амални нима ниятда қилишларини билиб олишади ва савоби мукаммал бўлади ва бу каби амални ҳабата бўлишидан сақланишар эди. Валлоҳу аълам!