Ассалому алайкум! Бир киши кимки ота-онасининг ҳузурида овозини кўтарса амаллари хабата бўлади деб Ҳужурот сурасининг қуйидаги оятини далил қилди. Эй мўминлар! Овозларингизни пайғамбарнинг овозидан баланд кўтарманг! Бир-бирингизга баланд овозда гапирганингиз каби, унга ҳам баланд овозда гапирманг – ўзингиз фарқига бормаган ҳолда амалларингиз ҳабата бўлиб кетади. Устоз бу кишининг қиёси тўғрими ёки бу фақат Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хосми?
– Ва алайкум ассалом! Қиёс хато. Аммо ота-онага овозини кўтариш оқ бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!