Ассалому алайкум! Бир жияним бориди. Жудаям илмли, Аллоҳни таниган муслима қиз. 2 йил олдин турмушга чиқди. 1та фарзанди бор яна ҳомиладор. Шу вақт ичида оиласидаги нарсадан фақат яшиларини кўрсатади атрофдагиларга. Яқиндагина уйига келганида онасига бошқа чидомиман диб йиғлаворибди. Кейин онаси ҳамма нарсани сораб суриштирсала эри қайнотаси умуман эри томонидан барча қариндошларини дин тарафлама илмлари бошқачекан. Яъни : биздаги ҳеч бир аҳли илмларни ( ҳаттоки Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳам) тан олишмас фақат озларига қулай боган нарсалани тўғри диб билишаркан. Намоз оқиш охирги Оринда тураркан улар учун. Эри олдин мани ҳизматими қилишин кере. Номоз Қуръонни кейин оқивурасан, ҳаттоки капрон наскини устидан махс тортвурсен бўлади, мани қариндошларими олдида чиқиб ҳизмат қил ( эркаклар ёнига) диб этаркан. Яна жуда ёмон ҳўрлиркан Ҳар ҳил ҳақоратли гаплар билан, мани ёнимда фохиша болишин кере, кўп ема камро е шунга охшаш гаплар. Ҳамма қариндошлари бир бирини эрини ёнидаям калта койнелада вақти келганида ромолсизам юрвуришаркан. Жияним нечи марта тўғри тушунтирибди, ҳаттоки ҳадисдан Қуръондан далил келтириб этберсаям йўқ бу ҳато диб этишаркан. Шунга онаси илтимос қиладилар сораб бер диб. Шунақа вазиятда жияним эридан ажрашиши тўғрими. Фарзандларини келажагидан ҳавотирда. Барча ҳорлиларига чидиман лекин ақидалари ҳатолигига энди чидомиман диб йиғлаб ётибди. Холам қизлари сиқилиб касал боб қолишидан ҳовотирдалар.
– Ва алайкум ассалом! Буни тўйдан олдин сўраб суриштириш керак эди. Ҳолатингизга биз бевосита гувоҳ эмасмиз. Яқинингиздаги ҳолатингизга гувоҳ бўла оладиган бирор аҳли илмга ёки оилани катталарига билан мурожат қилинглар. Валлоҳу аълам!