Ассалому алайкум! Устозлар! Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Саволим шуки: Турмуш ўртоғим форекс трединг билан шуғулланади. Мен буни шариатимизда жоиз эмаслигини Шайх Ҳазратларининг жавобларидан билиб олдим. Турмуш ўртоғимга айтсам эшитишни хоҳламайдилар. Қайта-қайта айтаверсам жаҳллари чиқади. Ҳозир техника замони, ҳамма нарса рақамлар билан боғлиқ, буни ёмон жойи йўқ, дейдилар. Лекин шариат замонга қараб ўзгармайди-ку, шундай эмасми? Айтаверсам, ўртамизда жанжал чиқади. Ўзимнинг эса ишлашга имконим йўқ, болаларим билан овораман. Лекин ҳалол бўлмаган луқма ейишни ҳам истамайман. Мен қандай йўл тутай? Маслаҳат беринг. Ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Бунчалик даражада бўлса, ўзингиз ва фарзандларингиз зарурат миқдорида ейишингизга шариат рухсат беради. Валлоҳу аълам!