Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Овқатланиш

18:38 / 04.07.2022 | Abbos | 1048

Ассалому алайкум! Қорни тўқ бўла туриб овқатланишнинг ҳукми қандай? Бир танишимдан буни ҳаром деб эшитдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!  

ТАОМЛАНИШ ҲАҚИДАГИ ҲУКМЛАР

Таом емоқ гоҳида фарз бўлади.
Бу ишни фарз бўлганида қилгани учун инсон савоб олади ва уни қилмагани учун гуноҳкор бўлади. Ҳалокатни даф қилиш учун таом ейишнинг ҳукми шудир. Чунки Исломда инсон ўз жонини ҳалокатга ташламайди, балки уни сақлаш учун ҳаракат қилиши фарздир.
Таом емоқ гоҳида вожиб бўлади.
Фарз намозни тик туриб ўқишга қодир бўлгудек ва фарз рўзани тутишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш вожибдир. Шариат қоидаси бўйича вожибни адо этиш учун керак бўлган нарса ҳам вожиб ҳисобланади.
Таом емоқ гоҳида мандуб бўлади.
Ризқ касб қилишга, илм олишга ва нафл ибодатларни адо этишга қодир бўлгудек миқдорда таом ейиш мандубдир.
Таом емоқ гоҳида мубоҳ бўлади.
Зарар етадиган бўлмагудек тўйиб таом тановул қилиш мубоҳдир.
Таом емоқ гоҳида ҳаром бўлади.
Ортиқча тўйиб, ўзига зарар етказадиган даражагача таом емоқ ҳаромдир.
Таом емоқ гоҳида макруҳ бўлади.
Бунга тўйганидан ортиқча таом ейиш киради.
Ўзи қилган қурбонлик гўштидан емоқ мустаҳабдир.
Ақиқанинг ҳукми ҳам қурбонликнинг ҳукмига ўхшаш.
Каффорот ва фидя учун сўйилган ҳайвоннинг гўштидан ўша каффорот ва фидя вожиб бўлган одам ейиши мумкин эмас.
Тўй ва зиёфат таомидан емоқ мустаҳабдир.
Нотаниш жойда таом емоқчи бўлган одам у ердаги таом-нинг қандай бўлишини билмагани учун унинг ҳақида суриштирмай туриб емаслиги керак.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом доимо аввал су-риштириб олиб, кейин таомга қўл узатар эдилар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat