Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофирдаги ишлар

19:47 / 26.05.2023 | Islom | 472

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда кореа давлатида ўқимоқдаман ўқишдан бош вақтларда оз ҳаражатларимни қоплаш учун ва уйдагиларга пул жўнатиш учун ишлашга тўғри келади шу сабабли ҳозирда ўқишдан сўнг почта(текпе)да ишламоқдаман бу жойда мингдан ортиқ озиқ овқат буйимлар жўнатилади қабул қилинади биз шу нарсаларни мошиналарга юклемиз туширамиз базилари ёпиқ каропкаларда бўлади. Шу жойда ишлаш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шариатимизда ҳаром қилинган нарсаларни ташиш ва уни тарқатишга ёрдам бериш жоиз эмас. Аллоҳ таоло ўз каломида бундай марҳамат қилади: «Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг» (Моида сураси, 2-оят).
 Агар юк берувчи тараф жўнатилаётган юкнинг ичида нималар бор эканини сир сақласа ва уни очиб, текшириб кўришни таъқиқлайдиган бўлса, нарсалардаги асл мубоҳлик эканлиги туфайли уларни ташиш жоиз бўлади. Зеро, юк ичида ҳаром нарса борлигига далил йўқ. Аммо юк берувчи тараф асосан шариатимизда ҳаром нарсаларни жўнатиш билан шуғулланса ёки жўнатмаларининг аксари шундай бўлса улар билан ишлаш дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat