Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маломатчи нафс ва мас,ула нафс

03:06 / 11.08.2021 | Inobat | 1357

Ассалому алайкум! Шайх хазратларининг "Рухий тарбия" 2-жузида тавба мавзусидаги маломатчи нафс ва масула нафс ўртасида фарқи тушунтириб берсангизлар. Мани тушунимча иккаласидаям тавба бор, гохида содир қилган гунох учун ўз ўзини маломат қилиш бор. Дақиқ фарқини тушунмаябман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! «Маломатчи нафс»дан мурод тақводор мўмин кишининг нафсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради. Гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима деб жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади.
Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.
Бу тоифадаги одамлар тавба қилганларидан кейин маълум муддат истиқоматда юрадилар. Сўнгра шаҳвати ғолиб келиб, баъзи гуноҳларни содир этадилар. Шу билан бирга, тоат-ибодатда бардавом бўлиб, қудрати етган гуноҳлардан четда бўладилар.
Аммо баъзида шаҳвати ғолиб келиб туради. Аллоҳ таолодан улардан қутулишни сўраб туради. Гуноҳ қилганда надомат чекади, тавба қилади.
Бундай нафс «масъула» деб аталади ва унинг эгаси "Тавба" сурасида келган қуйидаги оятда зикр қилинганлар жумласидан бўлади:

 وَآخَرُونَ اعْتَرَفُواْ بِذُنُوبِهِمْ خَلَطُواْ عَمَلاً صَالِحًا وَآخَرَ سَيِّئًا عَسَى اللّهُ أَن يَتُوبَ عَلَيْهِمْ إِنَّ اللّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ۝

«Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар: улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (102-оят).
Бу ҳолат банда учун хатарлидир. Чунки у тавба қилишга улгурмай қолиши мумкин. Ўлим кўз билан қовоқ орасидаги нарса. Тўсатдан ўлган одам тавба қила олмай қолиши турган гап. Унда оқибати оғир бўлади.
«Маломатчи нафс» ва «масъула» нафс юқоридаги иқтибосга қарганда бир маънодаги икки ном. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat