Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозир Россияда қоровул бўлиб ишлайман. Имкон қадар оиламни халол луқма билан боқишга харакат қиляпман. Мен 2та саволим бор. 1. Мен яқинда руссия-инвест деган сайтдан рўйхатдан ўтдим ва у ерга 450 рубль пул қўйдим ва улар менга 25% бонус қўшиб беришди. Бу пулдан 2 та касса сотиб олдим (81 рублдан) ва қолган 400-500 рубль атрофидаги пулни ўша кассаларга қўйдим. Мени бу пулларим камаймайди. Хар кун менга савдога қараб 1-1,5 рубль пул беришади. Агар халол бўлса мен кўпроқ пул қўймоқчи эдим.
2). Биткоин харомлигини биламан. Шу сабаб Олди сотдида қатнашмайман. Мен Битқоин Маинер деган программа ишлатяпман. Хар 5-10-15-20 мунутда реклама келади ўшанга қараб қўйсам бўлди. Шу пуллар халолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1).Буни қарзга бериб устама олиш дейилади. Бу шаръан ҳаром. Сиз ножоиз нарсани рекламасига ёрдам берганингиз учун оласиз.