Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғайри дин акса урса

00:08 / 13.08.2021 | Zafar | 1190

Ассалому алайкум! Мусулмон бўлмаган одам акса урса, унга соғ бўл дейишлик жоизми ёки жоиз эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлмаган одам акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, уларга Аллоҳдан ҳидоят ва ҳолларини ислоҳ қилишини сўралса бўлади. 

عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ قَالَ: كَانَتِ الْيَهُودُ يَتَعَاطَسُونَ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَجَاءَ أَنْ يَقُولَ يَرْحَمُكُمُ اللَّهُ، فَكَانَ يَقُولُ: يَهْدِيكُمُ اللَّهُ وَيُصْلِحُ بَالَكُمْ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ 

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Яҳудийлар набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида акса уришар ва “Аллоҳ сизларни раҳм қилсин”, дейишларини умид қилишар эди. У зот эса: “Аллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ҳолингизни ўнгласин”, дер эдилар”, деди. 
Термизий ривоят қилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat