Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отани сўкиш

15:33 / 13.08.2021 | Abu Abdulloh | 1470

Ассалому алайкум! Мени бир дўстим бор. У номозхон кўп марузалар тинглайди динга бепарво эмас деб гумон қиламан. Лекин уни отаси билан муомиласи яхши эмас, отаси ичкилликка ўрганиб қолган агар пул топса хар куни ичади ва оиласини тинчини бузади. Шу сабаб дўстим отасига яхши муомила қилмайди. Яқинда дўстим отасини шунақанги сўкаётганини эшитдим бундай сўкишга илон пўст ташлайди энг энг энг ёмон сўзлар билан хақорат қилди бу шунчаки Дахшат эди. Кегин отаси қўлини кўтариб қарғади, шундахам дўстим тинчимади хохлаганингча қарға деб шунақанги сўкди. Тўғри отасини ёмон одатлари бор лекин шу даражада сўкиш керакмиди хатто ўлдираман деб хам тахдид қилди. Шу каби инсонларга насихат қилинг илтимос!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар шундай кетса ҳолига вой бўлади. Отани кўнглини оғритмаслик керак. Ота-она нима айб қилсалар ҳам фарзандлар ўз бурчларини қилиб уларни эҳтиром қилишлари керак. Аллоҳга осий бўлмаган ҳолатда уларга итоат қилиш зарур. Отасига бундай қилиши оқ бўлиб дунё-охиратда  хор бўлишига сабаб бўлади. 

وجاء أيضا عن عبد الله بن عمرو رضي الله عنهما عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : رضى الرب في رضى الوالد , وسخط الرب في سخط الوالد  رواه الترمذي 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Роббнинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. 
Аллоҳ таоло "Исро" сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган.
Фуқаҳоларимиз: “Ота-она хато қилса, уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади”, деганлар. Ота-она билан баҳслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. 

عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُ  

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».
Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat