Ассалому алайкум! Устоз тахорат олиб маҳсимни кийдим. Маҳсида йиртиқ йўқ, аммо замоги ишламайди. Доим кийиб юрай десам сафардамиз -12 -15 градус совуқ. Шуни ҳукми қандай?
Ва алайкум ассалом! Замоги ишламаса туфуқ кўриниб қолади. Ундай маҳсига масҳ тортиш жоиз бўлмайди. Тўфиққача жойини тикиб олинг. Валлоҳу аълам!