Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қизимни куёвим билан яшаши мумкинми

15:43 / 13.08.2021 | Абдулваххоб | 1881

Ассалому алайкум! Қизимни турмушга узатган эдим. Бир ўғилчаси бор. Икки йилдан буён қизим ўғли билан менинг хонадонимда яшайди. Сабаби куёв, дадамни бехурмат қилдинг деб хайдаб юборган. Куёв билан шаърий ва расмий никохи бор. Қизимнинг айтишича, қизим куёвникида яшаётган вақтида қайнотаси (қайнотаси бева) қизимнинг яшаш уйига кириб, буюмларини титиб, хаттоки ич кийимларини олиб краватига ёйиб қўяр экан. Кейинги сафар куёв операция бўлиб, касалхонада ётганида қайнотаси қизимга бир хонада тунашни таклиф қилибди. Яна бир сафар қуда фарзандлари ва келинлари билан дамас автомашинасида кетаётиб қизимни қўлини махкам қисиб қўйган экан. Қизим қайнотасининг қилиқлари хақида ўша захоти куёвга айтган экан. Лекин куёвдан тайинли жавоб бўлмабди. Хозир куёвим бошқага уйланган, янги оиласидан фарзанд кўриш арафасида. Мен қизимни ажратиб олгани иккиланиб турибман, сабаби Яратганни Аршини ларзага келтиришга сабабчи бўлиб қоламай деб. Яшайверсин десам, қизимнинг никохига путр етиб қолмадимикан деб хавотирдаман. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар айтганлариз рост бўлса куёвингизга қизингиз адабий ҳаром бўлиб бўпти. Талоғини олиб иддасини ўтирсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat