Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлни бошқариш муаммоси

00:00 / 04.03.2013 | eski savollar | 4145
Ассалому алайкум Одина опа илмингизни Оллох зиёда қилсин.Опа Муслимат.уз сайтида "Бугуннинг аёли қандай бўлиши керак" деган мавзуда мақолла ўқиб қолдим ва мақола тагида "Эркакларга хам икки оғиз сўз" мазмунидаги қуйдаги битиклар жой олган:Эркакларга ҳам икки оғиз сўзҲурматли эркаклар, Ислом нафақат аёлни балки ундан олдин эркакни огоҳлантиради. Қиёмат кунида эркаклар ўзлари хусусида сўралиб бўлганидан кейин аҳли аёлидан ҳам сўралади. Бу эса аёлдан кўра кўпроқ масъулият эркакда эканлигини англатади.Кўпчилик муслима аёлларнинг ясан-тусан бобида хатто динсиз аёллар ҳавас қиладиган даражада илгарилаб кетишида эркакларнинг ҳам ҳиссалари кам эмас. Чунки аёлларнинг бу даражада ўзгариб кетишларига ягона сабаб эркакларнинг ўз аёлларига нисбатан эътиборсизлиги, совуққонлиги, уларни бегона эркаклардан қизғаниш керак деган нарсани аллақачоноқ унутишга улгурганлари, муқаддас динларини писанд қилмай, эркаклик ғурурларини йўқотиб қўйганлари ҳамда билиб туриб уларни бундай ҳаёсизликлардан қайтармаётганларидир.Биз юқорида куюниб гапирганимиз, шим кийиб, қоринларини очиб юрган хотин-қизларнинг ҳам отаси-акаси бордир. Нима улар буни кўрмаяптиларми? Кўряптилар. Балки ўзлари қизларини бозорга олиб бориб, ўзинга ёққан кийимингни олавер, деяптилар. Ёки қизи ўзига ўша кийимни олиб келиб «одоб» билан шуни олсам майлими? деса, ўзингга ёққан бўлса бўптида, деяптилар. Хатто қизларини ўша кийимида етаклаб олиб бориб, номи улуғ жойларга ишга жойлаб қўймоқдалар. Қизлари кўз олдида ўша аҳволда ишга чиқиб кетаётганини кўриб индамаяптилар. Хатто рўмол ўраса қаршилик қилаётганлари ҳам бор. Қизини қаерда, ким билан нима қилиб юрганини ҳам, қизининг иффати жойидами ёки топталиб улгурганми билмай юрганлари ҳам бор. Булар даюсдирлар. Пайғамбар с.а.в. бундай кишилар жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди, деганлар. Афсуски, баъзи эркакларда фақат «эркак» деган ном қолган холос. Аёлдек нозик ҳилқат устидан волий, ҳоким қилинган «эркак» деярли ўша нозик ҳилқат билан бир хил даражага тушиб қолган. Ўз қадрларини билмайдиган, қўл остидагиларни муҳофаза қила олмайдиган ва Аллоҳнинг омонати бўлган аёлларни чиройли бошқара олмайдиган бундай эркакларнинг ҳолига вой бўлсин. Росулуллоҳ с.а.в. айтганлар: «Аллоҳ таъоло бирор раъият устига бош қилиб қўйган қайси бир бошлиқ, ўз қўл остидагиларга нисбатан эътиборсиз бўлган ҳолда вафот этар экан, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилур.» (Бухорий ривояти).Эй эркаклар, сизларнинг обрўларингиз худди руҳингиз кабидир. Сизлар бу руҳингиз хусусида кўп сусткашлик қилдингиз, раъиятингизга етарлича эътибор бермадингиз, омонатни зое қилдингиз, хатарли ишга қўл уриб қўйдингиз. Сизлар фақат ўзларингизни ҳалок қилмоқчисизлар. Лекин буни сира сезмаяпсизлар. Тўғрироғи тушунишни ҳоҳламаяпсизлар. Ахир ақлларингизни ишлатмайсизларми? Шояд парвардигорингизга тавба қилсангиз ва устингизда омонат бўлган аёлларингизни муҳофаза қилсангиз!Ушбу танқидлардан келиб чиққан ҳолда Мени саволим бор эди. Агар эри уни шунча румол ўра авратингни ёп кўчада безанасан лекин уйда мени олдимда кир чир юрасан деса хам. У аёл бўлганим шу деб туриб олса 5-6 йилдан буён.Бунда эр нима қилиш керак фарзнадларим етми қолмасин деб уни шу холича яшашига кўникиб умрини охиригача утиш керакми. Яъни бўлишим шу деб туриб олсада 40 йил ўтса хам хар сафар панда насихатга шу жавобни берса.Ёки 2-си бу аёлдан воз кечиш керакми ва бошқа аёлга уйланиш зарурми.Биринчи айтганим бўйича борига шукр қилса Сиз айтгандек Охиратда ДАЮС деган номни олмаслигига кафолат хам йўқку.Иккинчиси эса биринчиси билан ажрашса иккинчи уйланган аёли биринчисидан хам баттар бўлиб чиқсачи.Жуда жунбоқ бўлиб қолмоқда Мен учун ушбу масалалар Айрим пайтлари юракларим эзилиб қайрлардадур бир аёл эрининг бир ширин сўзига зор. Бошқа жойларда эрлар аёлини итоатига зор деб хақиқатдан хам бир кам дунаё экан деб уйлаб қоламан. Майли бизларга хам Оллохни берган куни борку деб яшамоқдамиз қайрга хам борар эдик. Узимиз танлаб узимиз афсуслансак нақадар разолат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

ва алайкум ассаломДарҳақиқат ачинарли ҳолат. Ижозат берсангиз шу мавзуда хотиржам тез кунларда бир суҳбат тайёрласак...

Топ рейтинг www.uz Openstat