Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз ҳақида

21:06 / 08.10.2023 | Ummati Muhammad | 300

Ассалому алайкум! Эримлани бир узоқ қариндошларидан қарзлари бор эди. У киши оламдан ўтиб қолди. Қозоғистонда яшаб, ўша жойга дафн қилиндилар. У қариндошимиз мусулмон эдилар у, намоз ўқимасдилар, рўза тутмас эдилар. Кўп ичар эдилар. Л.н жудаям яхши инсон эдилар, кўнгиллари тоза, бизга кўп ёрдамлари теккан эди. Миллатлари татар эди. Оиласи бор, аммо 2 турмуш. Фарзандлари ҳам ўзлариники эмас. Аёллари б.н ҳам муносабатлар яхши эмасди унча. Шунга эримла қарзни қандай қайтарсам экан. Оила аъзоларига берсалар улар ўз эҳтиёжлари у.н ишлатиб қўйиши мумкин. Битта сингиллари бор. Улар йигирмаси, қирқига ишлатамиз деяпдилар. Ёки ўлган кишини номидан эҳсон қилиб юборайликми? Қандай қайтарсалар қиёматда жавобгар бўлмайдилар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг ўша қарзи энди марҳумнинг меросхўрлариникига айланган. Уни меросхўрларга топшириши шарт. Улар эса ўша қарзни шариат кўрсатмасига кўра ўзаро тақсимлаб олишлари лозим. Кейин пулни қаерга ишлатсалар ҳам ўзлари жавобгар бўладилар. Эрингиз дарҳол қарзни обориб берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat