Ассалому алайкум! Мен намозларимда адо қилишимда ва бошқа вақтларда хам Аллоҳимни эслаганимда хаёлим хархил қарама қарши сўзлар нарсалар келаверади. Гўёки ичимда бошқа одам бордай, қарши сўзлар гапираверади. Айтишга хам қўрқаман, худди менинг тилимдан айтилаётгандек бўлаверади. Тавба қилдим гунохкор бўлиб қолдимми деб қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу нарсаларга парво қилманг. Гуноҳкор бўлмайсиз, ичингиздаги у шайтон. У ҳаммага шундай қилади. Валлоҳу аълам!